Биз атроф-муҳитда жонзотлар билан яшашга кўникиб, улар доим одамлар билан бирга яшайди, дея янглиш фикр юритамиз.
2014 йили Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси эълон қилган ҳисоботда баён қилинишича, 1970 йилдан буён Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони икки баравар камайди.
Kaktakto портали Марказий Осиё ҳудудида ана шундан йўқ бўлиб кетиш хавфига юз тутган 10 турдаги жонзотлар рўйхатини шакллантириб, эълон қилди.
Бухоро кийиги

1999 йилдаёқ Бухоро кийиклари сони 400 бошдан камайгани қайд этилган. Уларнинг кўпи Тожикистонда давом этган фуқаролик уруши пайти ҳалок бўлди. Айни пайтда Тожикистон қўриқхонасида сақланаётган ноёб кийиклар 850 бошга етди, бироқ Зарафшон қўриқхонасида улар бор-йўғи 40 бошни ташкил этади.
Жайрон

Тезчопар кийиклар оиласига мансуб жайрон асосан Туркманистон ва Қозоғистон ҳудудларида учрайди. Унинг шохи ва гўшти учун жайронни овлашади. Ўтган асрнинг 80-йиллари Копеттоғ майдонларида жайронларни кўпайтириш ва насл олиш бўйича илмий ишлар амалга оширилган. Аммо қўриқхонада сақланиб қолган жайронлар сони 200 бошдан ошмайди.
Чиройли тувалоқ

Қичқириқ қуш номи билан маҳаллий аҳолига яхши таниш бўлган тувалоқлардан бири — Чиройли тувалоқ ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. Қуш Қозоғистонда «Қизил китоб» рўйхатига киритилган бўлса-да, бой араб шайхларига лочин билан тувалоқларни овлашга рухсат берилади.
Олтин бургут





















