Жаҳон | 23:57 / 14.04.2019
4201
1 дақиқада ўқилади

Мисрда президентлик муддати узайтириладиган бўлди

Фото: РИА Новости

Миср парламентининг қонунчилик қўмитаси кўпчилик овоз билан конституциянинг 140-моддасига президентлик муддати оширилиши билан боғлиқ ўзгартиришларни тасдиқлади.

Бу ташаббус билан 156 нафар мисрлик депутат чиққан. Февраль ўрталарида Миср парламенти конституцияга ўзгартиришларни маъқуллаган ва уларни қонунчилик комиссиясига батафсил ишлаб чиқиш учун топширган. Ўзгартиришлар президентлик муддатининг 4 йилдан 6 йилгача узайтирилишидан ташқари, парламентнинг юқори палатаси - сенат ташкил этишини кўзда тутади. Бундан ташқари, мамлакат раҳбари ўзига вице-президентларни тайинлаш ҳуқуқини олади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид