Жамият | 23:25 / 14.04.2019
71402
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқларда саҳифасини очди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинланган Саида Мирзиёева Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида ўз саҳифасини очди.

Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул этиб тайинланганди. 

Эслатиб ўтамиз, Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Мавзуга оид