Трамп Boeing’га 737 Max самолётлари номини ўзгартиришни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Boeing компанияси 737 Max моделидаги лайнерларида барча носозликларни бартараф этиши ҳамда самолётларни қайта номлаши кераклигини айтди.
Трамп ярим йил ичида ушбу моделдаги самолётдан иккитаси ҳалокатга учраганини назарда тутиб, вазиятни моделни қайта номлашгина қутқариши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
АҚШ президенти твиттерда “брендлар яратиш бўйича” мутахассис эмаслигини киноя қилиб, концерн раҳбарияти ўрнида бўлганда муҳандислардан носозликларни тўғрилашни, сўнгра ребрендинг ўтказишни талаб қилган бўлишини айтган.
“Мен Boeing ўрнида бўлганимда, Boeing 737 Max’даги барча носозликларни бартараф этиб, бир нечта яхши функциялар қўшиб, сўнгра номини ўзгартирган бўлардим. Бирорта маҳсулот бу маҳсулотчалик жабр кўрмаган”, деб ёзган Трамп.
2018 йил октябрда Индонезия соҳиллари яқинида ҳамда 2019 йил мартида Эфиопияда 737 Max 8 самолётлари ҳалокатга учраганди.
Шу воқеалардан кейин дунёнинг деярли барча давлатлари бу самолётларнинг ўз ҳаво ҳудудида парвоз қилишини тақиқлаб қўйган, кўплаб авиакомпаниялар уларда парвоз қилишни тўхтатган. Boeing март ичида 737 туридаги бирорта самолёт сота олмаган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
00:26 / 06.11.2024