Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Гендер тенглик масаласида Хитойнинг Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатлари бор» - ОТБ вице-президенти
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти жаноб Шисинь Чен Ўзбекистон гендер тенглик масаласида ҳатто Хитойдан ҳам олдинда экани, кези келганда Хитойнинг бу борада Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатлари бор эканини таъкидлади. Kun.uz мухбири 16 апрель куни старт берилган минтақада гендер тенгликни барқарор ривожлантиришни тезлаштириш масалаларига бағишланган минтақавий семинар доирасида шу ҳақида хабар берди.
"Ўзбекистон кучли мамлакат, унинг раҳбарияти ҳам қудратли. Ўзбекистон гендер тенглик масаласида Хитойдан олдинда бўлган ягона мамлакатдир, бу масалада сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз талайгина. Зеро сўнгги вақтларда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Масалан, Хитойда бир тузилмани ўзгартириш учун жуда кўп вақт талаб қилинади. Аслида хотин-қизларнинг фаоллашуви мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишига ҳам ёрдам беради", - деди ОТБ вице-президенти.
Шунингдек, жаноб Шисинь Чен аёллар ва эркаклар орасида ишларни тенг тақсимлаш муҳим эканлиги, аёлларни фақат тор доира билан чеклаб қўйиш керак эмаслигига урғу берди.
"Мисол учун, менинг ҳаётий тажрибамга кўра, аёллар фаоллиги меҳнат самарадорлигини оширади. Бундан фойдаланмаслик аҳоли ярмининг ривожланмаётганидан дарак беради", - деди у.
Жаноб Ченнинг таъкидлашича, 2018 йилда ОТБнинг минтақадаги лойиҳалари 57 фоизи гендер компонентга эга экани, бундай лойиҳалар улуши 2009 йилга нисбатан 28 фоизга ошган. ОТБ вице-президенти Ўзбекистон ҳукуматига гендер тенглик бўйича олиб борилаётган жадал ишлар учун ўз эҳтиромини билдирди.

Икки кунлик семинарнинг биринчи куни Марказий Осиё ва Кавказнинг 10 мамлакатидан 60 нафардан ортиқ вакиллар тўпланишди ва минтақада гендер тенглик тарғиботини тезлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
Тадбир Осиё тараққиёт банки ҳамда Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, ғоя ва тажриба алмашиш учун ажойиб имкониятдир.
Мавзуга оид
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
19:33 / 25.02.2026