Жаҳон | 18:08 / 16.04.2019
5557
1 дақиқада ўқилади

Германия армияси ўнлаб йиллар давомида заҳарли ёнғин ўчириш кўпигидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

Фото: Bundeswehr/Marko Müller

Немис бундесвери ўнлаб йиллар давомида таркибида онкологик касаллик келтириб чиқарувчи унсур бўлган ёнғин ўчириш кўпигидан фойдаланиб келган, деб хабар берди Bayerischer Rundfunk телерадиокомпанияси.

Телерадиокомпаниянинг маълумот беришича, гап хавфли PFC сунъий химикати ҳақида бормоқда. Германиядаги 18 та ҳарбий объектдаги ёнғин ўчириш кўпикларида PFC мавжудлиги аниқланган, яна 108 та объект гумон остида турибди. Кўпикдан биринчи навбатда машғулотларда фойдаланилган, унинг ёрдамида ёнғин ўчириш машқлари ўтказилган.  

Ингольштадт-Манхинг авиабазаси жойлашган Бавариянинг Манхинг коммунасида грунт сувларининг PFC билан ифлосланиш даражаси меъёрдагидан 400 баробар ортиқлиги аниқланган.

PFC билан ифлосланиш Бавариядаги ҳарбий объектлардан бирида илк бор 2012 йилда қайд этилган бўлиб, ҳарбийлар 2015 йилга келибгина бунинг сабабини аниқлашга киришишган.

Мавзуга оид