Ташқи савдо бўйича маълумотларни тақдим этиш даврийлиги ўзгарди
Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Товарлар ташқи савдоси маълумотлари базаси бўйича маълумотларни (ТИФ ТНнинг 10 та белгиси бўйича, ташқи савдо божхона статистикасининг меъёрий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда) тақдим этиш даврийлиги ўзгарди. Ушбу маълумотларни ДБҚ ва Давстатқўм тақдим этади.
Илгари ҳар ойнинг 15-санасида аниқлаштирилган маълумотлар юборилар эди. Энди – ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача. Тезкор маълумотларни тақдим этиш тартиби ўзгармади – ҳисобот давридан кейинги ҳар ойнинг 7-санасигача.
Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, ДБҚнинг ҳар чоракда товарлар ташқи савдоси бўйича божхона ахборотномасини нашр этиш мажбурияти бекор қилинди.
Ҳужжат 15.04.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024