Time йилнинг энг нуфузли кишилари юзталигини эълон қилди
Time нашри 2019 йил учун дунёнинг энг нуфузли кишилари анъанавий рўйхатини эълон қилди.
Журнал энг нуфузли кишилар юзталигини “Титанлар”, “Новаторлар”, "Санъат арбоблари”, “Етакчилар” ва “Кумирлар” тоифалари бўйича бўлиб чиққан.
Жорий йилда сиёсатчилар ва жамоат арбобларини ўз ичига олувчи “Етакчилар” тоифасига АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раиси Си Цзиньпин, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Рим папаси Франциск, Россиянинг АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашуви иши бўйича махсус прокурор Роберт Мюллер ва бир қатор бошқа сиёсатчилар киритилган.
Жумладан, Time рўйхатга Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони ҳам киритган.
Россия президенти Владимир Путин рўйхатга иккинчи йил киритилмаган. У 2018 йилгача ушбу рўйхатдан кўп маротаба ўрин олиб келган.
Бошқа тоифалардан мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ, Facebook асосчиси Марк Цукерберг, актёр Рами Малек, актриса Эмилия Кларк, қўшиқчилар Ариана Гранде ва Тейлор Свифт, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама ва бир қатор бошқа таниқли кишилар ўрин олган.
Time “Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” рейтингини илк бор 1999 йилда эълон қилган. Журнал вакилларининг таъкидлашича, рўйхатга, қоидага кўра, дунёдаги вазиятга энг кўп таъсир қила олувчи кишилар киритилади. Унга ҳаттоки ташкилотлар, бирлашмалар ва умумлаштирувчи образлар ҳам киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
16:47 / 23.11.2023
Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)
19:44 / 07.12.2022