Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: “Андижон” жамоасининг янги қиёфага кирган “Соғлом авлод” стадионидаги илк ғалабаси байрамга айланди
Суперлига доирасидаги 5-турнинг “Андижон” - “Насаф” учрашуви деярли 80 фоиз янги қиёфага кириб катта таъмирлаш ва ўзгартириш ишлари олиб борилган «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтди. 16 мингдан зиёд мухлис томоша қилган учрашув аввалида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджоновлар андижонликларни дунё стандартлари даражасида янгиланган арена ва футбол мавсуми билан қутладилар.
Мезбонлар устунлигида ўтган ўйинда “Андижон” номдор рақиби “Насаф” жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг голларига Шаҳзод Убайдуллаев ва Рўзимбой Аҳмедов (2та) муаллифлик қилишди.
Мазкур ғалабадан сўнг вилоят ҳокими мухлислар кўз ўнгида “Андижон” клубининг ҳар бир футболчисини ўн миллион сўмдан мукофот билан тақдирлади. Жамоанинг беллашувда ўзини кўрсатган футболчиси Фарҳод Бегмуродовга автомобиль совға қилинди. Мухлислар ва футболчилар “Андижон полькаси” садолари остида ғалабани нишонладилар.
Эътиборингизга, мазкур баҳсдан олинган фотосуратлар тўпламини тақдим этамиз.
























Элмурод Эрматов ва Фирдавс Эрматовлар тайёрлади
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026