Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунги Бухородаги эскирмас Эски шаҳар Kun.uz нигоҳида (фотогалерея)
Юртимизда туристик мавсум бошланди. Айниқса тарихий шаҳарларда. Бухорода бошқа шаҳарларга қараганда сайёҳлар кўп десак, ишонаверинг. Самарқандда дам олиш кунлар «оёқ қўядиган жой бўлмаслиги» рост, лекин Самарқандга борадиганларнинг кўпчилиги ўзимизнинг саёҳатчилар.
Бухорода эса бошқа мамлакатдан келган сайёҳлар жуда кўп. Буни шаҳар вокзалига келишингиз билан сезасиз. Чунки Бухоро чинакамига қадимийлигини сақлаб қолган гўзал шаҳар. Айниқса Эски шаҳар қисми. Бу ердаги тор кўчаларда деярли одам яшайдиган уйларни кўрмайсиз, ҳар ерда кичик-кичик меҳмонхоналар.
Эски шаҳардаги кўчалар ҳам тарихийлигини сақлаб қолган. Шаҳар айниқса кечаси чиройли бўлади. Тун ярмидан оғганда сукунат бағрига чўмган Бухоронинг бежиримгина Эски шаҳрини кездик. Афсус, камера инсон кўзи англаган гўзалликни айнан етказиб бера олмайди, лекин имкон борича Эски шаҳарнинг эскирмайдиган кўринишини кадрга муҳрлашга интилдик. Қуйида ўша суратларимизнинг баъзиларини сизга-да илинамиз...





















Ҳа нима, кўп юргандан кейин туристнинг «чет элдан келтирилган» оёқ кийими ҳам йиртилади-да, тўғрими?
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026