11:40 / 20.04.2019
14834

ГАЗ синов учун бир неча янги тез тиббий ёрдам автомобилларини тақдим этди

16 апрел куни Горький автозаводи Ўзэкспо – марказида «Соғлиқни сақлаш- TIHE 2019» Тошкент халқаро кўргазмасида янги «тез ёрдам» автомобилларини тақдим этди.

Россияда кенг кўламли юк автомобиллари, махсус техника ва автокомпонентлар ишлаб чиқарадиган ягона завод – ГАЗ Ўзбекистонда ташкил этилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўргазмада тиббиётга мўлжалланган кенг турдаги автомобилларни намойиш этди. Соғлом турмуш тарзи ва ҳаммабоп тиббий ёрдамни қўллаб-қувватловчи мазкур компания ўзининг янги моделларида замонавий технологик ечимларни фаол равишда жорий этмоқда.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада, ГАЗ стендида кенг қўлланиладиган модулли тиббиёт маркази, “ГАЗель NEXT” “тез ёрдам” машинаси ҳамда бориш қийин бўлган ҳудудлардан беморларни эвакуация қилишга мослашган “Соболь 4х4” йўлтанламас автомобили тақдим этилди.

Кўргазма якунида автомобиллар ўзбек шифокорларига фойдаланиш жараёнида машиналарнинг функционаллигини баҳолаш учун топширилди.

Инновацион мобил тиббиёт маркази “ГАЗель NEXT” микроавтобуси асосида ташкил этилган. Автомобиль тиббий текширувлар, диагностика, тиббий кўрик ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.

Мобил марказ зарур тиббий асбоб-ускуналар ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимлари билан жиҳозланиши мумкин бўлган иккита мустақил модулдан иборат. Улар турли хил профилдаги шифокорлар қулай шароитларда ишлашлари мумкин бўлган иккита тўлиқ тиббий кабинетдир. Ҳар бирининг майдони – 8 квадрат метргача. Ускунада беморларни текшириш учун диван, шифокор учун стол, шунингдек, ускуналар учун ўрнатилган шкафлар ва тумбалар мавжуд. Хоналар алоҳида кириш жойи ва алоҳида ажратилган ювиниш ҳудуди билан жиҳозланган. Модулларда функционал диагностика хоналари, стоматология, офталмология, кардиология, болалар ва аёллар саломатлиги, сайёр флюорографик ва рентген хоналари, турли мақсадлар учун лабораториялар, мобил донор пункти, урология хонаси ва бошқалар яратилиши мумкин.

Стандарт кўринишда бўлганлигига қарамасдан, “Соболь 4×4” автомобили кучли йўлтанламас хусусиятларга эга: уланиладиган тўлиқ привод, узаткич, орқа улагични дифференциали блокланишини пасайтирувчи юқори клиренс, катта ишлаб чиқариш ҳаракати. Олд иситгич ва салонни қўшимча иситувчи мослама асосий бутловчи қисмларга киради.

Панеллар едирилишга бардошли композит материаллар билан жиҳозланган. Машина ён ва орқа эшикларга туташган ҳудудни ёритувчи ташқи чироқларга эга, 12В ва 220В розеткалари бор, шифтга мослашган, рангли-диодли ёритувчи тасмалар, олд иситгич ва салонни қўшимча иситувчи мустақил мосламалар, кислород таъминоти тизимлари ва олинадиган носилкали аравачалар билан ҳам жиҳозланган. Юқори қулайликка эга ўриндиқлар махсус юқори сифатли материаллардан тайёрланган.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этди.

“Группа ГАЗ” стендида автомобилларнинг асосий тақдимоти билан бир қаторда, параллел равишда “Соғлом турмуш тарзи ва ҳаммабоп тиббий хизмат: замонавий жамиятда янги имкониятлар ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Тез тиббий ёрдам техникасининг тақдимотидан ташқари, сўз Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Россия федерацияси халқ саломатлиги Лигаси вакилларига тақдим этилди.

“Биз учун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асосий бозори саналади. Мамлакат нафақат иқтисодиёт ва аҳолининг яхши ўсиш суръатлари, балки соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошираётган жиддий ташаббуслари нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, замонавий технологиялар, ички ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтирилган иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган эътиборни эътироф этмасак бўлмайди. Келажакда биз Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига чиқиш учун трамплин сифатида кўриб чиқаяпмиз ва бу ерда ГАЗ бренди остида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш имкониятини режалаштирганмиз. Умид қиламизки, ишончли ҳамкорларни топамиз, бунинг натижасида мамлакатда янги иш ўринлари пайдо бўлади, бюджетга маблағ қўшилади,” - дейди Горький автомобиль заводининг савдо бўйича директори Олег Марков.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида ГАЗ TransUzbekistan 2018 кўргазмасида янги автомобиль моделларини тақдим этган эди. ГАЗ брендининг автомобиллари функционаллиги, оддийлиги, фойдаланишда ва хизмат кўрсатишда арзонлиги билан ажралиб туради. Компания тижорат транспорти сегментида энг кенг савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғига эга. Газ моделлари асосида махсус техника, тиббий ва ижтимоий транспорт воситаларининг 300 дан ортиқ модификациялари ишлаб чиқарилмоқда.

Горький автомобиль заводи автомобилларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш борасида 85 йиллик тажрибага эга, корхонанинг ўзида 20000 нафар, қўшни-корхоналарда эса 400000 дан кўпроқ ходим фаолият олиб боради. Газ маҳсулотлари дунёдаги 40 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

ООО «BEKOLE-BIZNES» – Горький автомобиль заводининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори.

Манзил: Тошкент шаҳри, ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари кесишмаси.

Савдо бўлими телефони: + 998944059020

Реклама ҳуқуқи асосида

Top