Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Зеленскийни сайловдан четлаштириш тўғрисида судга даъво аризаси берилди
Олтинчи апелляцион маъмурий суди Владимир Зеленскийни Украина президентлигига номзодликка рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда адвокат ва "Украина акционерлар ассоциацияси" жамоат ташкилотидан сайловларни кузатувчи Андрей Хилько маълум қилди.
"Суд менинг расмий кузатувчи сифатидаги даъвом бўйича иш очди", - деб ёзди Хилько фейсбукда.
Адвокатнинг айтишича, суд мажлиси бугун Киев вақти билан 21.00да бўлиб ўтади.
Украина президент сайлови 31 март куни бўлиб ўтди, аммо ҳеч бир номзод етарлича овоз тўплай олмади. Сайловнинг иккинчи тури 21 апрель куни бўлиб ўтади. Унда амалдаги давлат раҳбари Петро Порошенко ва биринчи тур етакчиси Владимир Зеленский иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни икки номзод Киевдаги “Олимпийский” стадионида дебат ўтказди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026