Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси бир неча йилга Африкага жўнатилиши мумкин
Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл илк фарзандлари туғилгач, Африкага кўчиб ўтишлари мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Букингем саройи уларни 2-3 йилга хорижга жўнатиши мумкин. Улар у ерда хайрия ишлари ва Британияни “илгари суриш” билан шуғулланишади. Таъкидланишича, муҳокама бошланғич босқичида турибди.
Саройда Гаррининг акаси шаҳзода Уильям қирол бўлиш учун тайёргарлик кўраётгани сабабли унга махсус роль топишга ҳаракат қилишмоқда. Бундан ташқари, жуфтликнинг олисроққа кетиши уларни қироллик оиласидаги можаролардан халос қилиши мумкин: гап шундаки, Гарри ва Марклнинг Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида гаплар урчиган.
Таъкидланишича, Гарри ва унинг рафиқаси қаерда яшашлари бўйича қарор 2020 йилдан олдин қабул қилинмайди. Улар кўчиб ўтадиган давлатлар орасида Лесото, Ботсвана, Малави ва ЖАР бор. Букингем саройи жуфтликнинг хорижда яшаши ва хавфсизлигини молиялаштиришни ҳукумат билан муҳокама қилиб олади.
Айни вақтда Меган Маркл ҳомиладор бўлиб, яқин орада кўзи ёриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:35 / 17.06.2026
“Қора қитъа”ни қутқармоқчи бўлган Райан — африкаликлар учун қудуқ қазиб берган 6 ёшли бола
08:35 / 12.06.2026
Трансаква: Африка харитасини ўзгартириши мумкин бўлган мегалойиҳа
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
08:17 / 25.05.2026