Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси қўмондони ўзгарди
Эрон раҳбари ва диний раҳнамоси Али Ҳоманеий Эрон қуролли кучларининг сара бўлинмаси – Ислом инқилоби соқчилари корпусига янги қўмондон тайинлади. Tasnim ахборот агентлигининг маълум қилишича, корпусга бригада генерали Ҳусайн Саломий янги қўмондон бўлди.
Маълум қилинишича, Саломий генерал Муҳаммад Али Жафарий ўрнини эгаллаган. Аввал Саломий корпус қўмондони ўринбосари лавозимини эгаллаган.
8 апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп корпусни хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишга қарор қилган. АҚШ бу қарорини корпус террорчилик фаолиятида фаол иштирок этиши, террорчиликни молиялаштириши ва уни давлат сиёсатининг дастаги сифатида илгари суриши билан асослаган.
Бунга жавобан Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ қуролли кучларини террорчилик ташкилотлари қаторига киритган. 16 апрелда эса Эрон парламенти АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлигини (СЕНТКОМ) террорчилик ташкилоти деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024