15:38 / 21.04.2019
17641

Самарқандда туризм полициясига янги автомобиллар берилди

Самарқанд вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларини бажариш юзасидан муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Самарқанд вилоятига ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳар қандай фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, вилоят туризм салоҳиятини юксалтириш, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш, Самарқандни ташриф учун хавфсиз шаҳар сифатида обрўсини шакллантириш — Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг асосий вазифаси саналади.

Вилоятдаги туризм объектлари ва инфратузилмаси ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини моддий-техник мустаҳкамлаш мақсадида бошқармасига вилоят хокимлиги маблағлари ҳисобидан 1 дона «Tracker», 1 дона «Lacetti», 1 дона «Nexia-3» автомашиналари ва 2 дона электромобиллар ажратилди.

Top