Туркия ҳукмрон партияси Истанбулдаги сайловлар натижалари бекор қилинишини сўрамоқда
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) 20 апрелда марказий сайлов комиссиясига Истанбул мэри лавозими сайловлари натижаларининг бекор қилиниши ва такрорий сайлов белгиланиши мақсадида сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаганига қарамай овоз берган кишилар рўйхатини ўз ичига олувчи янги шикоят аризасини топширди. Бу ҳақда партия раҳбари ўринбосари Али Эхсон Ёвуз маълум қилди.
Сайловларда ғалаба қозонган, мухолиф Халқ-республикаси партиясидан номзод Акром Имомўғлу 17 апрелда янги лавозимини бажаришга киришди, бу орада сайлов комиссиясида АТПнинг сайловлар натижаларини бекор қилиш бўйича шикоят ариза кўриб чиқилмоқда.
Ёвузнинг айтишича, президент фармони билан ўз лавозимидан четлатилган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 14 минг 712 сайловчи 31 мартда Истанбул мэри сайловларида овоз берган.
Имомўғлу 31 мартдаги сайловларда 48,8 фоиз овоз тўплаб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг яқин сафдоши, собиқ бош вазир Бинали Йилдиримни 0,3 фоиз овоз билан ортда қолдирган. АТП даъвосидан кейин сайлов комиссияси бир нечта сайлов участкалари бўйича овозларни қайта санаб чиққан, бироқ бу натижаларнинг ўзгаришига олиб келмаган.
Мухолиф Халқ-республикаси партияси 1994 йилдан бери илк бор Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбул ва пойтахт Анқара устидан назоратни қўлга олди. Партия номзодлари, шунингдек, Измир, Анталия, Адана, Мерсин каби шаҳарларда ҳам ғалаба қозонишган. Бироқ умуман олганда сайловларда ҳукмрон АТП номзодлари ғалаба қозонган.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024