Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украина ҳудудига киришига тақиқнинг бекор қилинишини сўради
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украинага киришига тақиқнинг бекор қилинишига эришмоқчилигини маълум қилди.
“Мен Украинанинг оддий фуқароси сифатида бу катта ислоҳотларнинг бир қисми бўлмоқчиман. Ўзимнинг она Грузиям каби яхши кўрадиган давлатдан мени ҳайдаб чиқаришлари адолатсизликдир”, деб айтган Саакашвили.
Сиёсатчининг айтишича, у тақиқнинг олиниши бўйича Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакка мурожаат қилган. У, шунингдек, 22 апрелга Украинага чипта олиб қўйганини қўшимча қилган.
“Менда чипта бор, бироқ Киевга учиб келиб, ўзимни судда ҳимоялашим учун юристим орқали Украина хавфсизлик хизмати раҳбарига президент Пётр Порошенко менга қарши киритган тақиқнинг олинишини сўраб мурожаат қилдим. Мен Киевда бўлишни жуда истайман”, деб айтган Саакашвили “Макси-ТВ” телеканали эфирида.
Саакашвили Украинада мамлакат президенти сайловларининг 1-босқичи ўтказилган куннинг эртаси – 1 апрелда бўлишни режалаштирганди. Унинг таъкидлашича, у Украина президенти Пётр Порошенко сайловларнинг 2-босқичига ўтмаслигига ишончи комиллиги сабабли шу кунга чипта олиб қўйган.
Аввалроқ Украина президенти сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский Саакашвилини “Украина демократиясининг Европадаги ҳимоячиси” деб атаб, агар президент этиб сайланса, унга сиёсатчининг ёрдами керак бўлишини айтган.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026