Шри-Ланкани минглаб сайёҳлар тарк этаётгани маълум қилинди
Сайёҳлар бир қатор терактлар содир бўлган Шри-Ланкани оммавий равишда тарк этмоқдалар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Шри-Ланканинг туризмни ривожлантириш бюроси раҳбари Кишу Гомеснинг маълум қилишича, “мамлакатни тарк этаётган хорижликларнинг аниқ сони номаълум, бироқ ҳисоб минглабга бормоқда”. Таъкидланишича, мамлакатнинг турли қисмларидан сайёҳлар йўлланмалари муддати тугашини кутиб ўтирмай аэропорт томон ошиқмоқдалар. Ўз навбатида туроператорлар Шри-Ланкага турларни бекор қилмоқдалар.
Шу сабабли мамлакатнинг вазирлар маҳкамаси меҳмонхона бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказиб, унда сайёҳлик ҳудудларида хавфсизликни кучайтириш чоралари муҳокама қилинган.
Шри-Ланка марказий банки раиси Индражит Кумарасвамининг таъкидлашича, “туризм соҳасига жиддий зиён етади”.
Bloomberg маълумотларига кўра, туризмдан олинадиган даромад Шри-Ланка ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини ташкил қилади.
21 апрелда мамлакат пойтахти Коломбодаги 3 та меҳмонхона – Shangri-La, Cinnamon Grand ва Kingsbury ҳамда Котахен, Негомбо ва Баттикала шаҳарларидаги 3 та черковда портлашлар содир бўлган. Бир неча соатдан кейин Коломбо чеккасида 7- ва 8-портлаш содир этилган.
Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 290 киши ҳалок бўлган, 500 га яқин киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024