Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Эрон нефти бўйича қарор учун АҚШга миннатдорлик билдирди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Ассаф қироллик АҚШнинг Эрон нефти бўйича санкциялар истисносини бекор қилиш тўғрисидаги қароридан миннатдор эканлигини билдирди.
АҚШ ўтган йили Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан бир томонлама чиқиб кетганди. Шу билан бирга Штатлар қатор давлатлар (Хитой, Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Туркия) учун вақтинчалик истисно ўрнатган, яъни маълум бир вақтга қадар уларга Эрон нефтини сотиб олгани учун санкция киритмаслик мажбуриятини олганди. Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон нефти бўйича қатор мамлакатлар учун истисно режимини узайтирмасликка қарор қилганини маълум қилди. Оқ уй шу тарзда Эрон нефти экспортини буткул тўхтатишни кўзда тутмоқда.
"Қироллик АҚШнинг бу қадамини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, бу чора Эрон режимини беқарорлик сиёсати, бутун дунёда терроризмни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилишни тўхтатишга мажбур қилади деб ҳисоблайди. Эрон режими ҳар доим ўз табиий ресурсларидан халқаро ҳуқуқ тамойилларини тан олмайдиган хавфли сиёсатини молиялаштириш учун фойдаланиб келган", - дея ал-Ассафнинг сўзларидан иқтибос келтиради SPA агентлиги.
Мавзуга оид
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18 / 27.06.2026
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026