Жамият | 21:25 / 23.04.2019
6102
1 дақиқада ўқилади

Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд шаҳри аҳолиси учун ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули 26 апрель куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«26 апрель куни соат 9:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри, Амир Шоҳмурод кўчаси, 73-уй манзилида жойлашган Самарқанд вилоят ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли Чим устида хоккей спорт комплексида Самарқанд шаҳар аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулимни ўтказаман. Фикр, мулоҳаза ёки таклифларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этиб, билдиришингиз мумкин», — дейилади вилоят ҳокими расмий сайтидаги эълонда.

Эслатиб ўтамиз, илгари Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сектор раҳбарларининг шахсий сайёр қабуллари жадвали эълон қилинган эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид