Иқтисодиёт | 15:47 / 24.04.2019
6343
3 дақиқада ўқилади

Давлат харидларига доир идоравий ҳужжатларга тузатишлар киритилди

Фото: Shutterstock

Давлат харидларига доир идоравий ҳужжатларга тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.
 
Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ва Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
 
биринчидан, бюджет буюртмачилари электрон дўконда харид қилиш жараёнида ва аукционда иштирок этишдан олдин закалат (тегишинча иштирокчи офертаси қийматининг ва аукцион бошланғич нархининг 3%и) тўлаш мажбуриятидан озод этилди. Бироқ корпоратив буюртмачилар учун бу илгаригидек мажбурий ҳисобланади. «Бюджетдагилар» электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (ҲККП) ҳисобрақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар.
 
Шу тариқа, электрон давлат харидларида иштирок этиш шартлари қуйидагича:

• корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун – уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида аванс тўловининг етарли суммаси, яъни операторнинг воситачилик йиғими ва закалат суммасининг мавжуд бўлиши;
• бюджет буюртмачилари учун – Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими томонидан банд қўйилган эълон ёки офертанинг етарли суммаси, шунингдек операторнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида воситачилик йиғими суммасининг мавжуд бўлиши. 

Маълумот учун: Бюджет буюртмачилари – давлат органлари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар.

Корпоратив буюртмачилар – 50% ва ундан ортиқ давлат улушига эга давлат корхоналари, юридик шахслар, шунингдек устав фондидаги 50% ва ундан ортиқ улуш 50% ва ундан ортиқ давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.  
 
иккинчидан, харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати:

• бюджет буюртмачилари учун белгиланди – Молия вазирлиги Ғазначилиги шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни олгандан сўнг 1 иш куни мобайнида шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради. Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади;
• корпоратив буюртмачилар учун қисқартирилди – шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 кундан 5 кунгача. Бу пайтда улар шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда тўлаш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисобрақамларига пул маблағларини ўтказишлари керак (закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади);
 
учинчидан, ҳужжатларни илгари қабул қилинган қуйидаги ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар киритилди:

• давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилиши муносабати билан;
• давлат харидлари соҳасида ваколатли орган ўзгариши билан боғлиқ бўлган – ушбу функциялар ЛБМАдан Молия вазирлигига ўтказилди;
• аукцион ва танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш муддатлари ўзгаришига тааллуқли бўлган (27.09.2018 йилдаги ПҚ–3953-сон қарорнинг 4-банди) ва ҳ.к.
 
Ҳужжатлар 22.04.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид