Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда Ас-Сисийга 2030 йилгача президент бўлиб қолишга имкон берувчи тузатмалар қўллаб-қувватланди
Мисрда ўтган референдумда сайловчилар кўпчилик овоз билан мамлакат конституциясига тузатмалар киритилишини қўллаб-қувватлашди. Бу тузатмаларда амалдаги давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг президентлик муддатининг узайтирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда сайлов комиссияси раиси Лёшин Иброҳим маълум қилди.
Тузатмалар учун референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 88 фоизи овоз берган.
Шу тариқа Мисрда президентлик муддати 4 йилдан 6 йилгача узайтирилди. Бундан ташқари, президентга учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқини берувчи модда киритилди. Энди 2018 йилда 2-муддатга сайланган ас-Сисийнинг ваколатлари 6 йилдан кейин, яъни 2024 йилда тугайди ва у яна бир муддатга сайланиб, 2030 йилгача президент бўлиб қолиши мумкин.
Ас-Сисий Мисрда ҳозирда тақиқланган “Мусулмон биродарлар” вакили Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилгандан бир йил ўтиб 2014 йилда президент этиб сайланган. 2018 йил у 2-муддатга қайта сайланган.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026