Жаҳон | 23:07 / 24.04.2019
20337
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонга хориждан қайтганлар Ашхобод аэропортида соатлаб сўроқ қилинаётгани маълум қилинди  

Фото: Дениса Гольдмана

“Хроника Туркменистана” нашрининг хабар беришича, Туркманистоннинг хорижда бўлган фуқаролари Ашхобод аэропортида сўроқ қилинмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларини фуқароларнинг хорижга чиқиши мақсади ҳамда улар Туркманистонни нима сабабга кўра тарк этганлари қизиқтирмоқда.

Гап, биринчи навбатда, Туркияга пул ишлагани борган меҳнат муҳожирлари ҳақида бормоқда. Улар Туркманистонга қайтганларидан кейин аксарияти таҳдидлар билан кечаётган кўп соатлик сўроқларга тутилмоқдалар,   

Муҳожирларга қизиқиш Туркманистонга хорижий давлатда ноқонуний бўлганлик ва ишлашга рухсат йўқлиги сабабли депортация қилинган фуқароларнинг кўпайгани билан боғланган. Туркманистон миграция хизмати бундай фуқароларни 5 йилга хорижга чиқмайдиганлар рўйхатига киритади. 

Хорижга пул топгани кетган туркманистонликларнинг кўпайиши 2014 йилда мамлакатда юз берган иқтисодий инқироз оқибатлари билан боғланган. Туркманистонликлар Туркияда бир ой визасиз юра олганлари сабабли ушбу давлат улар орасида ишлаш учун жозибадор ҳисобланади. Аксарият муҳожирлар эса қонунга зид равишда хорижда кўпроқ муддатга қоладилар. 

Мавзуга оид