Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлигининг Advice.uz ҳуқуқий портали расман иш бошлади
Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган advice.uz портали расман иш бошлади. Бу ҳақида Tashkent Law Spring халқаро юридик форумининг очилиш маросимида маълум қилинди.
Мазкур портал 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармонига асосан ишга туширилган бўлиб, фуқароларга онлайн юридик маслаҳат беришни мақсад қилади.
Advice.uz лойиҳаси Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Британиянинг Citizens Advice тармоғи тажрибаларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйилди.

«Advice.uz қийин ҳуқуқий иборалар асосида эмас, балки кенг аҳоли учун тушунарли бўлган тилда яратилди. Порталнинг асосий контенти рус ва ўзбек тилларида, шунингдек, хорижликлар учун 8та чет тилида ҳам маълумотлар мавжуд. Ҳуқуқий йўналишларни белгилашда Президент порталига келиб тушган асосий мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқдик. Лойиҳа Citizens Advice каби муваффақият қозонишига ишонаман», дейди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Кристофер Аллан.
Порталда қуйидаги ҳуқуқий масалалар бўйича маълумот олиш мумкин:
- меҳнат қонунчилиги;
- чет элда ишлаш тартиби — миграция;
- паспорт тизими;
- оила муносабатлари;
- уй-жой, коммунал хўжалик;
- фуқаролар тадбиркорлиги;
- ижтимоий ҳимоя масалалари;
- соғлиқни сақлаш;
- банк, солиқ масалалари;
- транспорт соҳасидаги қонунчилик;
- давлат хизматлари;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- таълим қонунчилиги;
- суд-ҳуқуқ масалалари, ҳуқуқий ҳимоя;
- мажбурий ижро бюроси, низоларни ҳал қилиш;
- ҳарбий хизмат.
Бундан ташқари, махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳам ҳуқуқий масалаларга ечим топиш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026