Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook 5 миллиард долларлик жарима тўлашга тайёрланмоқда
Фото: EPA
АҚШнинг савдо бўйича федерал комиссияси (FTC) Facebook компаниясини махфийлик шартларини бузгани учун 5 млрд долларгача жаримага тортиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Компания ўзининг чораклик молиявий ҳисоботида айнан шу қийматни кўрсатган ва FTC’нинг жорий тергови бўйича харажатларни 3 млрд доллардан 5 млрд долларгача баҳолаган.
Таъкидланишича, Facebook ва FTC компанияни шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳақидаги келишувни бузганликда 2011 йилда билдирилган айбловлар бўйича молиявий жазолаш юзасидан бир неча ой давомида музокаралар олиб борган.
2011 йилда компания фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар махфийлигини сақлаш учун бир қатор чоралар кўришга ваъда берган.
Бундан ташқари, компания 2018 йилда фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларга тегишлича муносабатда бўлмаслик, жумладан уларнинг Cambridge Analytica компаниясига бериши бўйича яна танқидга учраган.
Cambridge Analytica компанияси Facebook ижтимоий тармоғининг 87 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни қонунга зид равишда йиғиб, уларни учинчи шахсларга берган.
Facebook раҳбари Марк Цукерберг АҚШ конгресси ва Европарламентда ушбу хатони тан олган ва узр сўраган.
Мавзуга оид
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
20:52 / 12.03.2026
Радарга тушганлик ҳақидаги жарима қарори қачон ўз кучини йўқотади?
09:48 / 11.03.2026