Жаҳон | 07:49 / 25.04.2019
15565
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея матбуоти Ким Чен Иннинг Россияга келганини бир кун ўтиб маълум қилди   

Фото: KCNA

Шимолий Корея матбуоти Ким Чен Иннинг 24 апрелда Владивостокка келганини бир кун ўтиб, яъни 25 апрелда маълум қилди. Шимолий Кореяда 24 апрелда Ким Чен Иннинг Россияга жўнаб кетганигина маълум қилинган.   

Корея марказий телеграф агентлиги ва “Нодон синмун” партия газетаси 25 апрелда бир хил матнни эълон қилган. Унда Владивосток Шимолий Корея етакчисини “кутиб олиш илиқ муҳити билан қамраб олингани” таъкидлаб ўтилган.   

Шимолий Корея матбуоти Ким Чен Иннинг вокзалда кутиб олиниши маросими ҳақида қисқача маълум қилиб, у томонидан Хасан станциясида икки давлат ўртасидаги чегара кесиб ўтилгани, жумладан Ким Чен Иннинг рус анъаналарига кўра туз ва нон билан кутиб олинганини маълум қилган. Пхеньян томонидан тарқатилган ахборотда Ким Чен Ин ўз миннатдорлигини билдиргани айтилган, бироқ унинг муайян сўзлари келтириб ўтилмаган.

Мавзуга оид