Жаҳон | 20:12 / 26.04.2019
6018
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойни инновацияларни энг кўп ўғирлашда айблади

АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси директори Кристофер Рэй Хитой разведка маълумотларини йиғиш борасида АҚШ учун энг кўп хавф солишини айтди

“Бирорта давлат разведка маълумотларини йиғиш борасида Хитойчалик катта кўламли, жиддий хавф солмайди. Хитой инновацияларни корхоналар, университетлар ва ташкилотлардан ҳар қандай йўл билан ўғирлаш борасида илғор ҳисобланади”, деб айтилган Рейнинг баёнотида. 

Унинг таъкидлашича, Хитой гўёки “хусусий компаниялар” бўлган давлат корхоналари, талабалар, тадқиқотчилар ва Хитой номидан ишловчи бошқа субъектлар орқали разведка тўплайди.

“Бизда иқтисодий жосуслик бўйича ҳар бир соҳа ёки тармоқни қамраб олувчи тадқиқотлар бор, улар муқаррар Хитойга олиб бормоқда”, деб таъкидлаб ўтган ФҚБ директори. 

У АҚШ Хитойнинг “ягона нишони” эмаслигини, шу сабабли бошқа давлатларда “биргаликда тадқиқотлар олиб бориш ва маълумот алмашиш учун” АҚШнинг ҳуқуқий масалалар бўйича атташелари борлигини қўшимча қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид