Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Армиядаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари форуми ўтказилади
Кеча, 25 апрель куни бошланган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларидаги бошланғич ташкилоти етакчиларининг икки кунлик форуми бугун ўз ишини якунлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ёшларимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзуида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган форумнинг биринчи кунида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда миллий ғурур, ифтихор ва ор-номус фазилатларини шакллантириш, ёшлар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича мутахассислар томонидан керакли тавсия ва таклифлар берилди.
Форумнинг иккинчи куни Қуролли Кучлар академиясида давом этди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимларида ёшларга оид амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари фаолияти таҳлил қилинди. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар танқид остига олинди.
Форум якунида ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчиларининг аниқ дастур асосида 2019 йил давомида амалга оширадиган ишлари белгилаб берилди. Энг фаол етакчиларга мудофаа вазирининг эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026