Ўзбекистон | 19:15 / 26.04.2019
8983
3 дақиқада ўқилади

Президентнинг 5та муҳим ташаббуси доирасида Сўх туманида қандай ишлар амалга оширилди?

Республикамизнинг энг чекка гўшаси – Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳам бугун катта ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 10та замонавий иншоот ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди. Қувонарлиси шундаки, ушбу иншоотларнинг барчаси Сўхлик тадбиркорлар томонидан қурилган ва шу билан бирга, туманда аҳолини, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлашда ҳам катта аҳамият касб этади.

Туманнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Фурқатжон Домуллоев томонидан уч қаватли замонавий иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бинонинг асосий қисмида фитнес-зал жойлашган бўлиб, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилинди. Ушбу иншоот қуриб битказилишида Агробанк томонидан 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли маблағлар ажратилди.

Шунингдек, мазкур қарор асосида туманнинг энг чекка – Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритадиган ЯТТ Гулзора Мўъминовага 60 миллион сўм миқдорида имтиёзли маблағлар ажратиш орқали, маҳаллада жойлашган бўш бинода тикувчилик цехини очишга муваффақ бўлинди ва бугунги кунда 40 нафар хотин қизлар ўзларининг доимий иш жойларига эга бўлдилар.

Туманнинг Обишир маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Санобар Тожибоевага мазкур қарор доирасида Халқ банки томонидан 30 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли маблағлар ажратилиб, маҳаллада тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди ва эндиликда ушбу цехда 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, Республикамизнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Сўх туманининг марказида ҳозирда 6та ижтимоий соҳа иншоотлари ташкил этилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди. Эндиликда туман марказида ташкил этилган «Сўх компьютер сервис» МЧЖ қошидаги янги кутубхона, ЯТТ Шаҳзод Назаров ташаббуси билан бунёд этилган интернет-кафе, Зафаржон Ғаниев томонидан ташкил этилган компьютер саводхонлиги маркази ва китоб савдо дўкони, Туман маданият бўлими қошида ташкил этилган «Алҳамбек» овоз ёзиш студияси ҳамда рассомчилик йўналишидаги янги замонавий санъат тўгараклари ҳам туман ёшларига катта совға бўлди.

Туманда яна бир кўркам ва ҳашаматли иншоот – туман «Ёшлар меҳнат гузари» ишга туширилди. Ушбу замонавий иншоот Тул маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ёш тадбиркор Ҳ.Ҳайдаров томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Иншоот қурилишига салкам 5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Ушбу иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши катта байрамга айланиб кетди ва тантаналарда туман ҳокимлиги, вилоятдан келган меҳмонлар, Агробанк ва Халқ банки вилоят бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳаларнинг барчасини амалга оширишда вилоят ва туман ҳокимлиги, Агробанк, Халқ банки ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг беқиёс ёрдамлари аҳамиятга молик.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид