Яккасарой тумани ҳокимлигида ISO 9001:2015 халқаро стандарти татбиқ этилди
Тошкентнинг Яккасарой тумани Сеулнинг Сондонгу муниципал округи билан иқтисодиёт, маданият, туризм каби қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу мақсадда Яккасарой тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва Сондонгу муниципал округи ҳокими Чонг Вон Олар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шу билан бирга, туман ҳокимининг ўринбосари Нурилла Абдураҳмонов ва Корея Республикасининг P&IB Co., Ltd компанияси бош директори Канг Ин Гю томонидан ҳам меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра, тумандаги барча соҳалар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Ушбу меҳмонлар иштирокида туман ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда республикадаги бошқа ҳокимликлар орасида биринчи бўлиб Яккасарой туман ҳокимлигида MC ISO 9001:2015 халқаро стандарти татбиқ этилганлиги маълум қилинди ва туман ҳокимлигига буни тасдиқловчи халқаро сертификат топширилди.
Мавзуга оид
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
13:38 / 07.06.2024
Шавкат Мирзиёев Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради
09:20 / 25.05.2024
Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутахассисга жиноят иши очилди
10:11 / 14.05.2024