Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда Ўзбекистон энергетика секторига инвестиция киритиш масалаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Брюссел шаҳрида «Стоун Сити Энержи» компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Маълумот берилишича, компания Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат энергетика секторига биринчи босқичда 700 млн доллар атрофида инвестиция киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
“Компания бош менежери Алан Даньё Тошкентга амалга оширган сафари натижалари ҳақида маълумот берди ҳамда элчихонага Ўзбекистонда учрашув ташкиллаштиришда берган кўмаги учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, учрашувда томонлан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ келгуси режа ва масалаларни муҳокама қилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026