Жаҳон | 20:55 / 27.04.2019
7293
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия хавфсизлигини мустаҳкамлашда давом этишини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлашда давом этишини билдирди. У бу ҳақда Адолат ва тараққиёт партияси съездида маълум қилди.

"Бизнинг С-400ни сотиб олиш борасида қарашларимизда АҚШ билан жиддий тафовут мавжуд. Лекин ким нима демасин, биз учун мамлакатимиз келажаги асосий бўлиб қолаверади. Биз Суриядаги террорчиларни йўқ қилиш бўйича турли қадамларни ташлашда давом этамиз ва хавфсизлигимизни жумладан С-400 сотиб олиш орқали бундан буён ҳам мустаҳкамлаймиз. Кимдир у, кимдир бу дейди. Лекин биз нима дейишимиз муҳимроқ", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради NTV телеканали.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео агарда Анқара С-400 мажмуаларини сотиб оладиган бўлса, Американинг F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш ва фойдаланиш дастурида иштирок эта олмаслигини билдирганди. Вашингтоннин фикрича, бир вақтнинг ўзида ҳар икки техникадан фойдаланишнинг имкони йўқ.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу эса АҚШ F-35 самолётларини етказиб беришни рад этса, Туркия бошқа давлатлардан қирувчи самолёт сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

Мавзуга оид