Спорт | 21:39 / 27.04.2019
10759
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» 2та пенальти ва қизил карта берилган ўйинда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Суперлигада 6-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Сўғдиёна» Жиззахда «Пахтакор» билан беллашди ва 1:2 ҳисобида ютқазди. Ўйин жуда асабий ва қўполликларга бой тарзда ўтди. Бош ҳакам Шерзод Қосимов «Сўғдиёна» футболчисига қизил карта кўрсатди, ҳар иккала жамоа дарвозасига эса пенальти белгилади. 

«Пахтакор» голларига Черан ва Машарипов, «Сўғдиёна» голига Милинкович муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 16 очко билан 1-ўринда, «Сўғдиёна» эса 6 очко билан 10-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 6-тур
27 апрель, Жиззах
Сўғдиёна (Жиззах) – Пахтакор (Тошкент) 1:2

Голлар: Милинкович (89 пен) – Черан (73), Машарипов (82 пен)
Сўғдиёна: Ш.Абдуллаев, Қулматов, Шойқулов, Э.Орипов, Махарадзе, Санжар Рашидов, Норхонов, Болтабоев, Насриддинов, Милинкович, Жўрабеков
Пахтакор: Қувватов, Сайфиев, Кримец (с), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Сидиқов, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Бикмаев
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Мавзуга оид