Жамият | 07:59 / 27.04.2019
11437
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади 

27-28 апрель кунлари Тошкентда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатининг асосий мусобақалари ўтказилади.  

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан қатор кўчаларда транспорт воситалари учун ҳаракатланиш қисман чекланади.

Хусусан, соат 11:00 дан 13:00 гача Амир Темур, Алишер Навоий, Шароф Рашидов, Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Махтумқули ва Оҳангарон шоссеси кўчаларида ҳаракатланиш қисман чекланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид