Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда сайловлардаги овозларни ҳисоблаш вақтида 272 киши толиқишдан вафот этди
Индонезияда ўтган умумий сайловлардаги овозларни ҳисоблаш вақтида вафот этганларнинг сони 272 кишигача ошди. Бу ҳақда марказий сайлов комиссияси расмий вакили Ариеф Прио Сусанто маълум қилди.
Аввалроқ 92 киши вафот этгани маълум қилинганди.
“Сайлов участкаларида ишлаган камида 272 киши вафот этди, аксарият ҳолатларда уларнинг ўлимига толиқишлари сабаб бўлган. Яна 1,8 мингдан кўпроқ одам шифохоналарга етказилган”, деб айтган Сусанто.
Таъкидланишича, мамлакат молия вазирлиги вафот этганлар оилаларига компенсация тўлайди.
Индонезияда ўтган сайловлар дунёдаги энг йирикларидан бири бўлди. Мамлакат аҳолиси президент, парламентнинг икки палатаси ва маҳаллий депутатларни сайлашган. Ҳаммаси бўлиб сайловларда 240 минг номзод иштирок этган ва улар 20 минг ўрин учун кураш олиб борган. Сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга 193 млн кишидан 80 фоизи иштирок этган.
Мавзуга оид
11:29
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026