Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Times: Британия ҳукумати Россия ва Хитойга қарши туриш учун чоралар ишлаб чиқмоқда
Фото: REUTERS/Toby Melville
Буюк Британия ҳукумати душман давлатларга қарши туриш учун "янги совуқ уруш" руҳида чоралар пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times газетаси хабар қилди.
Нашрнинг маълумот беришича, Британия вазирлар маҳкамаси аъзолари лордлар палатаси фаолияти қоидаларини ўзгартиришмоқчи. Унга кўра, палата аъзолари Россия ва Хитой билан боғлиқ активларини тўлалигича маълум қилишлари лозим бўлади. Шунингдек, Буюк Британия банклари ва компанияларида ишлайдиган хорижлик жосусларни аниқлаш мақсадида жосуслик тўғрисидаги қонунни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Газетанинг манбалари маълумот беришича, Буюк Британияда совуқ уруш авжига чиққан даврдагидан ҳам кўпроқ хориж разведкаси ходимлари фаолият юритмоқда.
Тайёрланаётган чоралар орасида агарда ХХР разведкасига ишлаётгани аниқланса, Huawei корпорацияси ходимларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳам бор.
Мавзуга оид
19:45 / 14.01.2026
Москва марказида яна Миусская қор тепалиги пайдо бўлди – фотосуратлар
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
11:46 / 14.01.2026