Жамият | 14:29 / 29.04.2019
4884
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда қарийб 88 млн сўмлик мебель матоларини ўғирлаб кетишди
2019 йил 24 апрель куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган омборхона эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 87 969 000 сўмлик мебель матоларини ўғирлаб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон тумани К.Ахмедов кўчасида яшовчи Ғ.Т. ва Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Совуртепа маҳалласида яшовчи Ш.Ю.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:41
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024