«Энди бу сизнинг ишингиз эмас» – Саакашвили Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путин Киевни грузиялик сиёсатчига Украина фуқаролигини қайтаришга чақиргандан кейин Путин унга қандай “зулм қилгани” ҳақида эслаб ўтди.
29 апрелда Путин “ўтмишда грузин бўлган, энди эса ўзини украиналик ҳисобловчи” Саакашвилига Украина паспорти қайтарилиши адолатдан бўлишини айтган.
“Украинанинг бўлғуси президентига менга фуқаролик қайтарилишини ким маслаҳат қилмоқда? Путинми? Бу 2017 йилдаги матбуот анжуманда Порошенкодан мени Украинадан чиқариб юборишни баралла талаб қилган (ва Порошенко буни бир ойдан кейин қилган) ўша Путин. Мен Порошенкодан 2014 йилда инаугурациясига мени таклиф қилмасликни айнан сиз талаб қилганингизни аниқ биламан”, деб ёзган Саакашвили фейсбукда.
Шу билан бирга Саакашвилининг таъкидлашича, Порошенконинг одамлари қандайдир воситачилар орқали Украинанинг бўлғуси президенти Владимир Зеленскийдан унга фуқароликни қайтармаслик ва Украинага қўймасликни талаб қилмоқда.
Шунингдек, Саакашвилининг фикрича, Путин Зеленский Одессанинг собиқ губернаторини Украинага қайтаришдан қўрқиши умидида унга бу таклиф билан мурожаат қилган.
“Худди шундай мени мамлакатга қўймаслик талабини нафақат Грузияга, балки Туркия, Арманистон ва Озарбойжонга ҳам қўйгансиз. Менинг маълумотларимга кўра, сиз Туркия президенти Эрдўған билан 2016 йилдаги саммитда айнан шуни муҳокама қилгансиз. Энди бу сизнинг ишингизмас! Биз украиналиклар билан ўзимиз келишиб оламиз”, деб давом эттирган Саакашвили.
Грузиялик сиёсатчи Грузияни 2013 йилда тарк этган. Шундан кейин унга мамлакатида бир қатор жиноий ишлар қўзғатилган ва улардан баъзилари бўйича сиртдан қамоқ жазолари тайинланган. 2015 йил баҳорида Пётр Порошенко Саакашвилига Украина фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган, бироқ Саакашвили вилоятни ривожлантириш бўйича ваъдаларни бажармагани ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли ёмонлаштириб юборгани учун 2016 йил ноябрдаёқ уни бўшатиб юборган.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024