Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда қўшма корхона таржимони 104 млн сўмни ўғирлаб кетди
Иллюстратив фото
2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги “Ронгя” номли қўшма корхона раҳбари ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 21 апрель куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 104 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:05 / 07.01.2026