Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари жанговар тайёргарлигини оширади
Россия мудофаа вазирлиги Афғонистон шимолидан жангариларнинг Марказий Осиёдаги иттифоқчилари ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари жанговар тайёргарлигини оширади, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
"Бу мақсадларда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширамиз, уларнинг кризи ҳолатларига шайлик салоҳиятини мустаҳкамлаймиз", - деди Шойгу Бишкекда ШҲТга ахзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида.
У Россия мудофаа вазирлиги минтақадаги ҳамкорларига қуролли кучларини модернизация қилиш ва уларнинг жанговар имкониятларини оширишга ёрдам беришини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Донгуз полигонида (Оренбург области) Марказий Осиёдаги жанговар хавфсизликни таъминлашга қаратилган "Марказ-2019" ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган. Машқларга ШҲТ давлатларининг барча ҳарбий контингентлари таклиф этилган, деди Шойгу.