Эрдўған Трампга С-400 бўйича келишмовчиликни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида Туркия етакчиси Оқ уй раҳбарига Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуалари бўйича келишмовчиликни ҳал қилиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия президентининг девонхонаси тарқатган баёнотда айтилади.
Оқ уйнинг хабар беришича, "икки давлат раҳбарлари қатор икки томонлама масалалар, жумладан, товар алмашиш ҳажмини ошириш, Сурия шимолида хавфсизликни таъминлаш борасидаги музокараларнинг бориши ҳамда Туркия томонидан С-400 зенит ракета тизимларини сотиб олиш режасини муҳокама қилди".
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Анқара Россиянинг С-400 зенит ракета тизимини сотиб олганидан сўнг F-35 самолётларини сотиб ололмаслиги ҳақида Туркияни огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
20:39 / 15.04.2022