Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармасининг янги бошлиғи тайинланди.
ИИББ маълумотига кўра, ушбу лавозимни полковник Алимов Зафар Қодиржонович эгаллаган.
Алимов 1976 йилда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида туғилган. 1994—1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акедемиясида таҳсил олган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 1998 йилда Тошкент вилояти ИИББнинг Қибрай тумани бўлимида тергов бўлимида терговчи сифатида бошлаган. 2001—2010 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида катта терговчи сифатида ишлаган.
У 2010—2013 йилларда Тошкент ИИББ Тергов бошқармасида бошлиқ ўринбосари, кейин бўлим бошлиғи бўлган, 2015 йилдан 2015 йилга қадар Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.
У 2015 йилдан буён Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Мавзуга оид
23:09 / 03.08.2023
Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
23:46 / 31.07.2023
Рақамлар ва ҳодисалар қўрқинчли. Тошкент вилоятида жиноятчилик жилови қўйиб юборилдими?
20:27 / 30.07.2023