Афғонистонда илк аттракционлар боғи очилди
Афғонистон пойтахти Кобулда мамлакатдаги илк аттракционлар боғи очилди, деб хабар берди Euronews телеканали.
Доимий портлашлар ва терактлардан чарчаган Кобул аҳолиси ва уларнинг фарзандларида урушдан бироз бўлса-да дам олиш, завқланиб, кайфиятни кўтаришга имкон пайдо бўлди. Kabul City Park деб номланган боғ Кобул дарёси бўйида шаҳар ҳокимлиги ва хусусий компаниялар кўмагида қурилган. Боғ 5 гектардан кўпроқ майдонни эгаллаган.
“Афғонистонликлар урушлар, портлашлар ва террорчилар ҳужумларидан чарчашган. Умид қиламанки, шаҳар боғи уларнинг кўнгилларига таскин бериб, бирозга бўлса-да бахтиёр қила олади”, деб айтган боғ директори Ҳабибуллоҳ Асматий.
Боғда “томоша ғилдираги” ва американча тепаликларда учиш мумкин, у ерда роликларда учиш учун йўлаклар, автодром, пейнтбол учун майдон ва бошқа кўплаб аттракционлар мавжуд.
Таъкидланишича, кўнгилочар боғ соат 9дан яримтунгча ишлайди. Кунига унга ўртача мингга яқин одам ташриф буюрмоқда. Боғга кириш чиптаси 30 афғонийни (40 АҚШ центи) ташкил қилади. Аттракционларга чипталар эса алоҳида сотилади. Бундан ташқари, боғда овқатланиб, фильмлар кўриш учун ресторан ва кинотеатрга айлантирилган эски самолёт мавжуд.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024