АҚШда 47 йил аввалги қотилликни содир этган жиноятчи ҳибсга олинди
АҚШнинг Флорида штатида 1972 йилда аёлни ўлдиришда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди. Қотилни топишга ДНКни таҳлил қилишнинг замонавий технологиялари имкон берган.
Қотиллик 47 йил аввал Шимолий Каролина штатида содир этилган. 33 ёшли Бонни Нейборс исмли аёл қўлида гўдаги билан ўғлини мактабдан олиш учун кетаётганда йўқолиб қолган. Аёл узоқ қидирилган ва Бенсон шаҳри яқинидаги муҳожирлар учун уйда ўлик ҳолда топилган. Унинг фарзанди ёнида тирик ҳолда бўлган.
2007 йилда қотилликнинг тергов қилиниши тикланган, бироқ гумонланувчини 2019 йил 29 апрелдагина ҳибсга олишга муваффақ бўлинди. У 65 ёшли Ларри Жо Скотт исмли эркак бўлиб чиққан.
Эркакка одам ўғирлаш ва қотиллик айблови қўйилган, у Шимолий Каролинага экстрадиция қилинади. Ҳозирча жиноятчини қотилликни содир этишга ундаган сабаб, қурбон билан қотил таниш бўлгани-йўқлиги номаълум.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024