Жаҳон | 21:56 / 02.05.2019
27905
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қуриладиган майдон бўйича келишиб олди

Россиянинг “Росатом” корпорацияси лойиҳаси бўйича Ўзбекистонда қуриладиган илк атом электр станцияси қуриладиган майдон бўйича келишиб олинди. Бу ҳақда 2 май куни Тошкентга ташриф билан келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга маълум қилди.     

Россия вакилининг айтишича, яқин орада “Росатом” раҳбариятининг ўзбекистонлик ҳамкасблар билан навбатдаги маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. 

Навоий вилоятида АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро келишув 2018 йил сентябрда имзоланганди. 

АЭС қурилиши лойиҳаси ВВЭР-1200 туридаги реакторларга эга иккита энергоблок қурилишини кўзда тутади. 2018 йил октябрда Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи вақтида Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳага старт беришган. Станциянинг илк энергоблокини 2028 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид