Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда соғломлаштириш марказидаги хонадан пулларни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 17 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи, Бишкент кўчасида жойлашган “Соғломлаштириш маркази” мураббийси Н.Б. исмли аёлнинг хизмат хонасидан 3 150 000 сўм пули ва 610 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Янгийўл тумани А.Қаҳҳоров кўчасида яшовчи А.У. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026