«Бунёдкор» яна жар ёқасида. Клуб автобуси олиб қўйилган, ҳисоб рақами ҳам «музлатилган»
Суперлига турнир жадвалида 4-ўринда бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яна қийин ҳолатда қолди. Tribuna.uz’га маълум бўлишича, клубнинг ҳисоб рақами «музлатилган», автобуси олиб қўйилган ва «Бунёдкор» стадионидаги клубга тегишли бўлган хоналар МИБ ходимлари иштирокида муҳрланган.
Клуб собиқ мураббийи Сергей Лушчан олдидаги қарзидан 30 апрелгача қутулиши керак бўлган ва бунинг уддасидан чиқа олмаганидан сўнг юқоридаги воқеалар содир бўлган. Tribuna.uz «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари қишдан буён совуқ сувда ювинаётгани ҳақида суриштирув тайёрлаган ва суриштирув давомида клуб расмийлари «Бунёдкор» академияси ўрнида ЎФА қошидаги Республика болалар-ўсмирлар мактаби кўчиб келмоқчи эканини айтишганди.
Tribuna.uz мухбири бу борада ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан ҳам боғланган ва Аҳмаджонов «Бунёдкор» академияси кўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этганди. Суриштирувдан сўнг «Бунёдкор» стадиони дирекцияси вакиллари Tribuna.uz’га алоқага чиқиб, академиядаги узилишлар техник носозлик ва коммунал қарздорлик сабаб бўлаётганини, ҳомий пул ўтказмаётгани боис қўриқлаш хизмати ходимлари бир ойлаб қуруқ нон еб ишлаганини ачиниш билан маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024