Козимжон Комилов: Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашнинг янги тартиби ишлаб чиқилди
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури доирасида жорий йилнинг 1 март санасига қадар судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган эди. Аммо ҳозирга қадар бу лойиҳа парламент қуйи палатасига муҳокама учун киритилмаган.
Сенаторлар 19-ялпи мажлиси ишида давлат дастурининг ушбу банди ижроси нега кечикаётганига қизиқди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов мазкур қонун лойиҳаси шу йилнинг 25 январгача бўлган муддатдаёқ тайёр бўлганини маълум қилди.
«Тегишли идоралар ва Қонунчилик палатасига муҳокама учун киритилганди. Аммо масаланинг баъзи жиҳатларини қайта ва қайта кўриб чиқишга тўғри келди», - дейди Комилов.
Таъкидланишича, фақатгина жиноят ишлари бўйича судьяларнинг эмас, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий судьяларнинг ҳам ёшини 35га олиб чиқиш масаласи турганди. Мунозаралардан кейин ҳаммасини 35 ёшга олиб чиқишга қарор қилинди.
Айни пайтда 30 ёшдан кичик бўлмаган фуқаро туман (шаҳар) даражасидаги судья бўлиши мумкин. Халқ маслаҳатчилари учун ҳам худди шундай ёш белгиланган.
«Бундан ташқари, судьяларнинг президент розилигисиз Судьялар олий кенгаши томонидан мустақил тайинланиши масаласи бўлди. Бунда айнан қайси тоифадаги судьяларнинг тайинланиши муҳокама қилинди. Бу масалаларнинг ҳаммаси муҳокама қилинди, Олий Мажлисга киритилди», - дея ахборот берди Олий суд раиси Козимжон Комилов.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:02 / 21.08.2024
Суд «Озодлик»ка 100 млн сўм тўлаш ва «газ чайқовчиси» ҳақидаги суриштирув бўйича раддия эълон қилишни юклади
18:36 / 13.08.2024
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди
16:05 / 03.08.2024