Жаҳон | 16:16 / 03.05.2019
7079
1 дақиқада ўқилади

Ёзувчи Тугел Қозоғистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди

Фото: election.gov.kz

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси ёзувчи Садибек Тугелни 9 июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этувчи номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

МСК аъзоси Бахит Мельдешовнинг сўзларига кўра, Тугелни бўлажак сайловларда номзод сифатида рўйхатга олиш учун барча зарур ҳужжатлар тўлиғича тақдим этилган ва барча талабларга жавоб беради.

64 ёшли ёзувчи "Ули Дала Кирандари" (Буюк саҳро бургутлари) жамоатчилик бирлашмаси томонидан номзод этиб кўрсатилган.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Nur Otan партиясидан президентликка номзод сифатида Қосим-Жомарт Тоқаевни рўйхатга олганди.

20 март куни Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширганди. Унинг ўрнига парламент сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев президент вазифасини вақтинча бажариб турибди. Бўлажак сайловларда президент лавозимига етти нафар номзод кўрсатилган.

Мавзуга оид