Нью-Йоркда ўзбекистонлик уч ёшли гўдак ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин ҳудудида ўзбекистонлик гўдак автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“2019 йилнинг 2 май куни мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига 2015 йил 16 декабрда туғилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Э.Ш.нинг ўлимига олиб келган автоҳалокат ҳақида маълумот келди”, дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, фожиали воқеа 2 май куни соат 12.45 да Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин ҳудудида содир бўлган. Э.Ш. грин-картага эга бўлган ота-онаси билан АҚШга келган.
“Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲда ҳалок бўлган гўдакнинг ота-онасига ва яқинларига таъзия билдиради ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона консуллик округидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда (+1 212) 230-1341, 754-7403, 838-9812 телефон рақамлари ёки info@uzbekconsulny.org электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024